LG’нинг MP75 сериясидаги янги мониторлари барча керакли нарсаларга эга бўлиб, сифат, қулайлик ва замонавийлик орасидан биронтасини танлашга зарурат қолдирмайди.
Дизайн
Янги мониторларнинг алоҳида фарқи унинг шаффоф тагдони замонавий дизайнда ишланганидадир. Monitor тагдонида шаффоф материаллардан фойдаланиш унга алоҳида назокатли кўриниш бериб, экран ҳавода учиб юргандек тасаввур уйғонишига олиб келади. Дисплей устида ишлашда илғор Cinema Screen технологияси қўлланган. Бу йўналишдаги асосий хусусият нозик рамкаларга алоҳида эътибор қаратилганидадир. Айнан шу нарса фойдаланувчига видео кўришда, суратлар билан ишлашда ёки компьютер ўйинларида максимал шинамликни таъминлайди. Шунингдек, бундай дисплейга қараш жуда ёқимли бўлади.
Унумдорлик
LG’нинг MP75 сериясидаги мониторларида фойдаланиладиган IPS матрица тасвирнинг ҳақиқий рангларини бирон-бир камчиликсиз кўриш имконини беради. Тасвирнинг мунтазам ранг ҳароратини ушлаб туриш табиий тусларини ва рангларнинг айнан мослигини кафолатлайди. TN мониторларидан фарқли равишда, IPS матрица ҳозиржавоблиги билан тавсифланади. Бу эса картинанинг бир текис алмашишидан ҳамда динамик саҳналар, масалан, спорт кўрсатувларида ва видео ўйинларда ҳам ёрқин ва тиниқ тасвирлардан роҳатланиш имконини беради. Super+ Resolution технологияси аввал паст ечимдаги контентда тасвир сифатини яхши томонга ўзгартиради.
IPS мониторлари тасвир рангларининг мослаб танланганлиги ва ранг ҳарорати бўйича чиқарилаётган корхонада қаттиқ текширувдан ўтади. Бунинг исботи сифатида айтиш мумкинки, рангларнинг аниқ узатилишига заводдаги ишлаб чиқариш даврида эришилган, қилинган ишлар ҳақидаги батафсил ҳисобот монитор билан қўшиб берилади.
MP75 сериясидаги мониторларнинг яна бир кучли томони фойдаланувчининг кўзлари ҳимоясидир. Monitorга ўқиш учун махсус режим киритилган бўлиб, у битта тугмачани босиш билан ишга тушади. У ёқилиши билан кўк рангдан фойдаланиш пасайтирилади, шунингдек, кўзлар учун яна бошқа қулай шароитлар яратилади. Буларнинг ҳаммаси узоқ вақт ўқиб ҳам чарчамаслик имконини беради.
Шунингдек, мониторда созлашнинг янги технологияси Flicker-Safe тагчироқлари қўлланилган бўлиб, у кўз чарчоғини чақирувчи пириллашларни камайтиради. Шу туфайли, пириллашлар кўзни чарчатишидан қўрқмасдан монитор олдида кўпроқ қолиб кетиш мумкин.
Бундан ташқари, LG SUPER Energy Saving энергияни тежовчи технология одатдаги LED-мониторларга нисбатан энергия сарфларини янада пасайтириш имконини беради. Бунда тасвир сифати шубҳасиз юқорилигича қолаверади.
Қурилмадаги стерео динамиклар эса иш жойини каттакон зил-замбил колонкалардан бўшатишга ёрдам беради. Мазкур динамиклар фильм ва ўйинларнинг энг нозик товуш оҳангларини ҳам баралла ва аниқ етказиб беради.
Изоҳ (0)