Таниқли Голливуд актрисаси Жулия Робертс ўзининг уч нафар фарзанди − 10 ёшли эгизаклар Хезел ва Финнеас ҳамда 7 ёшли кичик Генри Дэниел Модер унинг иштирокидаги фильмларни умуман кўрмаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Жулия вақтини уйда фарзанд тарбияси билан ўтказишни яхши кўради. 12 йил аввал кинооператор Дэниел Модер билан турмуш қурган актриса эри ва фарзандлари билан ҳиндуийлик ибодатхоналарига бориб туришни ҳам одат қилган.
Бундай ҳаёт тарзи Робертснинг ҳар мавсумда энг яхшилардан бўладиган фильмларда суратга тушишига халал бермайди. Масалан, «Август: Псейж графлиги» фильмидаги роли учун актрисанинг «Оскар», «Олтин Глобус» ва BAFTA мукофотлари учун номзоди кўрсатилган. Шунга қарамай, Жулия фарзандларини ўзининг машҳурлиги босими остида қолишларидан қаттиқ ҳимоя қилади.
«Улар ота-оналари шоу-бизнес соҳасида ишлашини билади, бироқ улар на менинг фильмларимдан бирортасини, на менинг иштирокимдаги фильмлар ҳақидаги реклама роликларини ва ҳаттоки менинг йирик суратим туширилган афишаларни ҳам умуман кўрмаган», − деди актриса.
Изоҳ (0)