Япониядаги Онтаке вулқонининг отилиши ўнлаб қурбонларга сабаб бўлган. Тоғ этакларида камида 30 одам «юрак уриши аломатларисиз» топилган. Бундай номланишни ҳукумат шифокорлар томонидан расман тасдиқланмаган ўлимга нисбатан ишлатмоқда, деб хабар тарқатди Euronews.
Вулқон отилиши юзлаб туристлар ва алпинистларни саросимага солиб қўйган. Кўпчилик қочиб қутилган, бир неча одамга эса қутқарувчилар ёрдам берган. Ўнлаб одамлар тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Ҳукумат тоғда ҳали ҳам одамлар қолган деб ҳисоблаяпти. Қутқарув ишларига 550 ҳарбий хизматчи жалб қилинган.
Вулқон отилиши шанба куни бошланган. Якшанба куни эса кулнинг баландлиги 10 километрга етган. Вулқон кули Онтакедан 100 километргача бўлган радиусдаги ерларгача тушган.
Онтаке вулқони Япониянинг марказий Хонсю оролида, Токиодан тахминан 200 километр ғарбда жойлашган. Сўнгги марта вулқон 2007 йилда фаоллашган эди.
Изоҳ (0)