2014 йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида Словакия Республикаси Бош вазири ўринбосари, ташқи ва Европа ишлари вазири Мирослав Лайчак билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Словакиянинг икки томонлама шаклдаги ҳамда Ўзбекистон – Европа Иттифоқи мулоқоти ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Вазирлар алоқаларни сиёсий, савдо-иқтисодий, сайёҳлик соҳаларида янада ривожлантириш, айниқса, савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма инвестицион лойиҳаларни татбиқ қилиш истиқболларидан томонлар ўзаро манфаатдорлигини таъкидлади.
Учрашувда томонлар қатор халқаро аҳамиятга молик муаммоларни ҳам кўриб чиқди.
Изоҳ (0)