Apple компанияси iPhone 6 смартфонларининг катта дисплейга эга эканлигини таъкидлаб янги реклама роликларини тақдим этди. Видеога Жимми Феллон ва Жастин Тимберлейклар овоз берган. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Биринчи видеода Феллон iPhone 6 смартфонини, Тимберлейк эса iPhone 6 Plus планшетофонини таништиради. Шундан сўнг, Феллон iPhone 6’нинг хусусиятларини мақтай бошлайди. Жастин эса фақат Huge – «улкан, жуда катта» деб ўзининг қўлидаги iPhone 6 Plus’ни мақтайди.
Иккинчи видеода ҳам Феллон ва Тимберлейк иштирок этган. Бунда ҳам улар смартфонларини таништиришади ва iPhone 6’нинг камера хусусиятлари ҳақида гапиришади. Унда Slow Motion – секинлаштирилган видео, видеони тезлаштириш ва бошқа функцияларни гапириб ўтилади.
Ҳар иккала видео ҳам iPhone 6 смартфонларининг Bigger than Bigger («Каттароқдан ҳам каттароқ») шиори билан якунланади.
Изоҳ (0)