Япония Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб Gazeta.ru хабар бермоқда.
Янги санкциялар киритиш тўғрисидаги қарор Токионинг Россияга нисбатан позициясини янада мустаҳкамлаш, шунингдек аввалроқ АҚШ томонидан тадбиқ этилган ҳаракатларга мувофиқ келиш мақсадида қабул қилинган.
Янги санкциялар баъзи Россия банкларининг Японияда қимматли қоғозлар чиқаришига қўйилган таъқиқларни ўз ичига олади. Бу ҳақда Япония Вазирлар маҳкамасининг бош котиби Йошихиде Суга маълум қилган.
Аввалроқ Япония ҳукумати Украинадаги можаро боис 19 сентябрь куни Россияга қарши янги санкциялар пакети жорий қилишни режалаштиргани хабар қилинган эди. Санкциялар асосан молия ва энергетика соҳаларига қаратилиши таъкидланган эди.
Изоҳ (0)