Польша Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 24 сентябрь куни мамлакат шимолида НАТОнинг «Анаконда» номли машғулотлари бошланди. Машғулотлар давомида турли мамлакатлар ҳарбийлари фавқулодда ҳолатлар юзага келганда қисқа муддат ичида қисмларни қайта жойлаштириш устида иш олиб боради. Бу ҳақда Deutsche Welle нашрига таяниб, «Европейская Правда» хабар бермоқда.
Машғулотларга Польша, Эстония, Буюк Британия, Канада, Литва, Голландия, Чехия, Венгрия ва АҚШ давлатларидан келган 12,5 мингга яқин ҳарбий жалб этилади.
«Анаконда» манёврлари 24 сентябрдан 3 октябрга қадар давом этади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойининг бошида НАТО машғулотлари Латвияда ўтказилган эди. Шу орқали иттифоқ Болтиқбўйи мамлакатларни Россия Федерацияси тажовузидан ҳимоя қилишга тайёрлигини кўрсатди, дейилади нашрда.
Изоҳ (0)