Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирган Америка фильми еттинчи фестивали 2014 йил 26—28 сентябрь кунлари Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.
Бу йилги фестивал мавзуси «Америкада улғайиш» деб аталади. Намойиш этиладиган фильмлар Америкада вояга етиш ва америкача орзу учун интилиб яшаш билан боғлиқ хилма-хил воқеаларни қамраб олган. Уларда АҚШдаги қадриятлар, анъана ва урф-одатлар тасвирланиб, томошабинлар улардан турфа кечинмаларга бой америкача фильмлардаги ўзига хосликни осон илғаб олиши мумкин. Ҳар бир фильмда америкача маданиятнинг муҳим бир томони намоён бўлади.
Бу йилги фестивал учун танлаб олинган фильмлар қаторидан «Ёнимда қол» (драма), «Янгиликфурушлар» (мюзикл), «Узилиш» (спорт), «Питер Пен» (мултфильм) ва бошқалар жой олган. Фильмлар инглиз тилида инглизча ёки русча субтитр билан намойиш этилади.
Фестивал дастури қуйидагича:
- Жума, 26 сентябрь
- 19:00 — «Ёнимда қол» (драма)
- Шанба, 27 сентябрь
- 12:00 — «Янгиликфурушлар» (мюзикл)
- 15:00 — «Узилиш» (спорт)
- 18:00 — «Бруклин қалъаси» (ҳужжатли фильм)
- Якшанба, 28 сентябрь
- 12:00 — «Питер Пен» (мултфильм)
- 15:00 — «Руби Бриджес» (оилавий фильм)
- 18:00 — «Кўринмас томон» (драма)
Фестивалга марҳамат!
Изоҳ (0)