Остоналик мактаб ўқувчиси ўзининг синфдошини ручка билан ўлдирди, деб хабар бермоқда Остона шаҳар Ички ишлар департаменти ахборот хизматига таяниб, Tengrinews.kz.
Департаментнинг маълум қилишича, икки ўқувчи ўзаро жанжаллашиб қолган ва улардан бири воқеа содир бўлган жойда ҳалок бўлган.
«76-сонли ўрта мактабда ўқув жараёни давом этаётган пайтда синфдошлар ўртасида можаро юзага келиб, улардан бири иккинчисининг кўкрак қафасига ручка билан зарб берган. Натижада 8-синф ўқувчиси воқеа содир бўлган жойда ҳалок бўлган», — дея хабар берди Остона Ички ишлар департаментининг ахборот хизмати.
Содир бўлган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Айни дамда тергов-қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, мазкур мактаб жорий йилда очилган янги тўрт мактабдан бири бўлиб, у Остона шаҳридаги туманлардан бирида жойлашган.
Изоҳ (0)