Кеча профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди. Хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги рейтингнинг кучли ўнталигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Тошкент шаҳрида ўтган Tashkent Open турнирининг ярим финалига қадар етиб келган Ўзбекистон теннисчиси Нигина Абдураимова 44 поғона юқорилаб, 145-ўринга кўтарилиб олди. Чорак финалда айнан Нигинага ютқазиб қўйган Оқгул Омонмуродова эса 68 поғонага кўтарилиб, айни пайтда 256-ўринни эгаллаб турибди.
1. Серена Уильямс (АҚШ) — 9430
2. Симона Халеп (Руминия) — 6160
3. Петра Квитова (Чехия) — 5926
4. Мария Шарапова (Россия) — 5575
5. Агнешка Радваньска (Польша) — 5380
... 145. Нигина Абдураимова (Ўзбекистон) — 394
... 256. Оқгул Омонмуродова (Ўзбекистон) — 181
... 312. Сабина Шарипова (Ўзбекистон) — 132
Изоҳ (0)