«Арсенал» ҳимоячиси Матьё Дебюши Англия чемпионати 4–тур доирасидаги «Манчестер Сити»га (2:2) қарши ўйинда жароҳат олди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
29 ёшли Франция термаси аъзоси учрашувдаги вазиятлардан бирида оёғини қайириб олди.
«Дебюши жиддий жароҳат олди. Тикланиш жараёни қанчалик узоқ чўзилишини билмайман. Матьё тиббий кўрикдан ўтгач, барчаси маълум бўлади», — деди «Арсенал» жамоаси устози Арсен Венгер.
Изоҳ (0)