Шу кунларда теннис бўйича Дэвис Кубогида жаҳон гуруҳи плей-офф баҳслари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Перт шаҳридаги «Коттесло» теннис клубида меҳмон бўлмоқда, деб хабар берди «Olamsport».
Кеча Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Австралиянинг иккинчи ракеткаси Ник Киргиосга 4:6, 5:7, 4:6, иккинчи рақамли теннисчи Фаррух Дўстов эса Яшил қитъанинг биринчи ракеткаси Ллейтон Хьюиттга 4:6, 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси жуфтликлар баҳсида ҳам австралиялик теннисчиларга ютқазиб қўйди. Истомин ва Дўстов тандеми Ллейтон Хьюитт ҳамда Крис Гуччионе ҳамкорлигига 3:6, 6:7(5), 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Шу тариқа, эртанги саралашдаги икки ўйин шунчаки расмиятчилик учун ўтказилади ва унда бош мураббий Пётр Лебедь бемалол Темур Исмоилов ва Санжар Файзиевни синовдан ўтказиб олиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)