Samsung компанияси сентябрь бошида янги Galaxy Note 4 ва Galaxy Note Edge смартфонларини тақдим этган эди. Note 4 октябрь бошидан, Note Edge эса йил охиригача сотувга чиқарилиши кутилмоқда.
Hyundai Securities мутахассисларининг фикрича, янги Galaxy Note 4 планшетофони Galaxy Note 3’дан кўра кўпроқ сотилмайди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Мутахассислар Note 4 йил охиригача 11 миллион дона сотилишини тахмин қилишган. Бу эса Note 3 ўтган йил қайд этган кўрсаткич билан бир хил бўлади. Шунингдек, ботиқ дисплейли Note Edge планшетофони эса ўзгача дисплейи сабаб, фойдаланиш учун ноқулай деб ҳисобланиши ва йил охиригача бир миллион дона сотилиши тахмин қилинган.
Аммо, 5100 нафар киши иштирок этган сўровномада янги Galaxy Note гаджетлари IFA-2014 кўргазмасида тақдим этилган энг яхши смартфонлар дея топилган. Шунингдек, янги Galaxy Note 4 планшетофонининг Note 3’дан тўққизта устун томони ҳам санаб ўтилган эди.
Сиз нима деб ўйлайсиз, ушбу гаджетлар оммабоп бўла оладими?
Изоҳ (0)