2014 йилнинг 21—30 сентябрь кунлари Россия жанубидаги Анапа шаҳрида МДҲ, Болтиқбўйи давлатлари ва Грузиянинг «Киношок» номли XXIII Очиқ фестивали ўтказилади. Тадбирда Ўзбекистон режиссёрлари томонидан яратилган кинокартиналар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Uzbekistan Today ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Кинофорум доирасида тўрт хил танлов бўлиши кутилмоқда. Асосий танловда Мансур Васатининг «Қудуқ» фильми (Ўзбекистон) иштирок этади. «ТВ-шок» танловида эса Жавоҳир Қосимов режиссёрлиги остида «Ўзбекфильм» студиясида суратга олинган «Зиёда» кинокартинаси тақдим этилади.
«КиноМалиШок» фестивалида Рашид Маликовниг «Тоға» фильми ғолиблик учун кураш олиб боради. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур трагикомедия Иркутск шаҳрида бўлиб ўтган «Оила даврасида» номли халқаро театр ва кино фестивалининг тўлиқ метражли кино йўналиши Гран-Присини ютиб олган эди.
Маълумот учун, «Киношок» фестивали доирасидаги тадбирлар кенг қамровлиги ва очиқлиги билан ажралиб туради. У танлов ва танловдан ташқари тақдимотлар, актёрлар билан жонли мулоқот, кино соҳаси вакилларининг ижодий кечалари, гала-концерт каби кўплаб тадбирларни ўз ичига олади.
Изоҳ (0)