Россиянинг Якуцк шаҳрида талабалар ўртасида VI жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Дунёнинг 14 давлати вакиллари иштирокида ўтаётган мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчи талабалар ҳам ғолиблик учун баҳс юритмоқда, деб хабар берди Stadion.uz.
15 сентябрга қадар ўтказиладиган мазкур жаҳон чемпионатида 17 ёшдан кичик ва 28 ёшдан катта бўлмаган чарм қўлқоп усталари 10 вазн тоифасида кураш олиб боради.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан қуйидаги спортчилар ўрин эгаллаган: Мирзахмедов Нодиржон (-49 кг), Ҳурбоев Зоҳиджон (-56 кг), Умурзоқов Равшанбек (-60 кг), Гиясов Шахрам (-64 кг), Ҳақбердиев Улуғбек (-75 кг), Ибрагимов Отабек (-81кг) ва Ҳасанов Мирзобек (-91 кг) ўрин эгаллаган.
Мураббийлар: Рустам Саидов ва Нурадин Атаков.
Изоҳ (0)