УЕФА ташкилоти Чемпионлар лигаси мусобақасидан тушадиган даромадни 30 фоизга оширишни режалаштирмоқда. Ҳозирда ушбу мусобақадан келаётган фойда йилига 1,34 миллиард еврони ташкил қилади. 2015—2018 йиллар орасида ушбу кўрсаткич 1,7 миллиард еврога чиқиши кутилмоқда, деб хабар берди Uff.uz.
Даромад манбаи сифатида, асосан, ҳомийлик маблағларидан келадиган фойдалар кўзда тутилмоқда.
Маълумот ўрнида, бир қатор дунёнинг машҳур компаниялари анча йиллардан бери ушбу мусобақага ҳомийлик қилиб келади.
Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар муҳокамаси Европа клублар ассоциацияси йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)