Бугун FILA Бюросидаги еттита ўрин учун сайловлар бўлиб ўтди. Мазкур етти ўринга 20 нафар номзод даъвогарлик қилди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Сайловда Конгресснинг 124 делегати иштирок этди. Энг кўп овозни Михаил Мамиашвили олди — 87 та. Олимпиада чемпиони ҳисобланган Мамиашвили ҳозирда Россия спорт курашлари федерациясининг президентидир. У FILA Бюросидаги вице-президентлик статусини сақлаб қолди.
Италиялик Марина Де Буссоло Пелликоне автоматик тарзда Бюро аъзолигига киритилди. Ўзбекистонлик Ахрол Рўзиев Мамиашвилидан бор-йўғи битта кам овоз олиб, у ҳам вице-президентлик лавозимига қайта сайланди. Болгариялик Сено Сенов ҳам 86 та овоз тўплади.
Иккинчи турда эса Педро Гама Фильо (Бразилия), Карл Мартин Дитман (Германия) ҳамда Хидеаки Томияма (Япония) ғолиб чиқди ва FILA Бюросига сайланди. Венгриялик Чаба Хегедюш эса FILA Бюросидаги ўрнини бўшатиб қўйди.
Изоҳ (0)