Швециядаги Каролина институти олимлари узоқ умр кўришни хоҳловчи одамларга камҳаракат ва ўтирган ҳолда ҳаёт кечиришни тавсия қилмайди, деб хабар бермоқда RuNews24.
Аниқланишича, етарлича ҳаракат фаоллиги мавжуд бўлмаганда, одамда кексайиш жараёнлари генетик даражада тезлашади.
Профессор Май-Лис Хеллениуснинг маълум қилишича, қарилик жараёнининг бошланиши теломерлар — ДНК учларининг калталашиши билан намоён бўлади. Бу эса, ўз навбатида, одамларнинг ишлаш қобилияти пасайиб, саломатлигининг салбий томонга ўзгаришига олиб келади.
Бу борадаги тадқиқот натижалари Daily Telegraph журналининг «Ўрнидан туриш қандай қилиб кексайишга қарши энг яхши усул бўла олади?» (How standing might be the best anti-ageing technique?) номи билан чоп этилган мақоласида батафсил ёритиб берилган.
Изоҳ (0)