Apple компанияси 2007 йилдан iPhone сотишни бошлаган ва у бугунги кунда дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. CNN Apple iPhone ҳақида бешта маълумотни эълон қилди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
- Apple ҳозирги кунгача 343 миллиард доллар қийматга эга iPhone смартфонларини сотган. Бу эса Apple маҳсулотлари сотувидан тушган пулнинг ярмини ташкил этади;
- Apple жами 551 миллион дона iPhone сотган ва бунинг ярмидан кўпи охирги бир ярим йил давомида сотилган;
- Apple 2007 йилдан ҳозиргача iPhone билан деярли бир хил — 610 миллион дона iPad планшети, iPod плеери ва Mac компьютерларини сотган;
- Ўтган 12 ой давомида Apple’нинг iPhone сотувидан кўрган даромади Microsoft’нинг барча маҳсулотлари сотувидан тушган даромаддан 13 фоиз кўп. Бу давр мобайнида iPhone сотувидан 97,8 миллиард доллар даромад кўрилган бўлса, Microsoft барча сотилган маҳсулотларидан 86,8 миллиард доллар даромад кўрган;
- iPhone сотуви ҳали ҳам ўсиб бормоқда. Бироқ, кўрсаткичлар аввалгидек тез кўтарилмаяпти.
Изоҳ (0)