Motorola компанияси 5,2 дюйм дисплейли Moto X смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфонда Full HD AMOLED дисплей, 2 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 2 Гб тезкор ва 16 ёки 32 Гб ички хотира, 2300 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Смартфон Android 4.4 KitKat операцион тизими ва LTE модулида ишлайди. Хабар қилинишича, Moto X яқинда тақдим этилиши кутилаётган Android L версиясида ҳам ишлай олади.
Шунингдек, компания смартфон учун Best Picture функциясини ҳам тақдим этди. Ушбу функция смартфон камерасида олинган бир қанча суратлар орасидан энг яхшини танлаб беради. Янги Moto X смартфони 499 доллардан сотилади.
Шу билан бирга, Motorola компанияси иккита тошчага ўхшаш ва смартфонга симсиз боғланадиган Moto Hint қулоқчинини тақдим этди ҳамда узоқ кутилган Moto 360 ақлли соатининг ҳам сотувини бошлади.
Изоҳ (0)