Бугун Украина ҳукумати Минск шаҳри (Белоруссия)да «Луганск халқ республикаси» ва «Донецк халқ республикаси» вакиллари билан Донбассда ўқ отишни тўхтатиш тўғрисидаги баённомани имзолади. Бу ҳақда Euronews’нинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
14 банддан иборат баённомага кўра, Донбассда 5 сентябрь куни соат 18:00 дан бошлаб ўқ отиш тўхтатилади. Баённомада, шунингдек, назорат қилишнинг барча жиҳатлари, асирларни алмашиш сингари бир қатор масалалар ҳам ёритиб берилган.
Изоҳ (0)