Beeline компанияси Ўзбекистонда илк бор LTE технологияси асосида ишлайдиган мобил тармоқнинг тўртинчи авлодини ишга туширади. Beeline’нинг 4G тармоғи учун ускуналар Huawei Technologies Co., Ltd компанияси томонидан етказиб берилди. Бу ҳақда 4 сентябрь куни Grand Mir Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар берилди.
Анжуманда маълум қилинганидек, секундига 70 мегабит максимал тезликда ишлайдиган 4G тармоғи жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳридаги марказий туманлар — жами 10 фоиз ҳудудни қамраб олади. 2015 йилда мазкур тармоқ пойтахт ва Самарқанд шаҳрида тўлиқ йўлга қўйилади.
Тадбирда тармоқнинг кейинчалик бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтирилиши режалаштирилгани қайд этилди.
Хабар берилганидек, анжуманда Huawei, Samsung ва ZTE компаниялари ҳам қатнашиб, улар ўзларининг LTE стандартида ишлай оладиган энг замонавий смартфон ва планшетлари тақдимотини ўтказди.
Изоҳ (0)