Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Анжелина Жоли ва Брэд Питт ўз тўйларини оммадан сир тутган бўлса-да, бахтли лаҳзалари муҳрланган кадрлар билан бўлишишга қарор қилди, деб ёзади People журнали.

Фото: people.com

Фото: people.com

People ва Hello! журналлари жуфтликнинг тўйидан олинган суратларни чоп этишди. Уларда Жолининг ўзига хос келин кўйлак кийганини кўриш мумкин. Гап шундаки, унинг келинлик либоси фарзандларининг чизмалари билан безатилган.

Versace ательеси тикувчиси Луижи Масси кўйлак ва фатани яратишда актрисанинг фарзандларига тегишли ғоялар ва расмлардан фойдаланди. Болаларнинг қўлда чизилган ранг-баранг расмлари оқ фатани ва кўйлак этагини безаган.

Эслатиб ўтамиз, Анжелина Жоли ва Брэд Питт 23 август куни турмуш қурди. Тантанада киноюлдузларнинг фарзандлари ҳам иштирок этди. Жоли меҳроб ёнига ўз ўғиллари Мэддокс ва Пакс ҳамроҳлигида борган, Захара ва Вивьен гул япроқларини сочган, Шайло ва Нокс эса узукларни келтирган.

Тўй Франциядаги Chateau Miraval қўрғонида 20 нафар энг яқин қариндошлар ва дўстлар даврасида бўлиб ўтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар