Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

4 сентябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви чипталари сотуви давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: the-uff.com

Фото: the-uff.com

Чипталарни ўйин бўлиб ўтадиган «Пахтакор» стадиони кассаларидан харид қилиш мумкин. Ўйин чипталари нархи тоифаларга қараб 7, 10 ҳамда 15 минг сўм қилиб белгиланган.

Нашрнинг таъкидлашича, санаси 3 сентябрь деб кўрсатилган чипталар ҳақиқий ҳисобланади ва 4 сентябрь кунига белгиланган учрашувга мазкур чипталар билан кириш мумкин. Даслтаб мазкур ўйин 3 сентябрь кунига белгиланган эди, аммо Иордания терма жамоаси илтимосига кўра 4 сентябрь санасига кўчирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар