Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан аввал ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Миржалол Қосимов ва Аҳмад Абу Исмоил эртага, 3 сентябрь куни журналистларнинг саволларига жавоб беради. Матбуот анжумани ЎФФ мажлислар залида соат 11:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 4 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида соат 19:00 да бошланади. Хабар берилганидек, чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.
Бундан аввалроқ, Иорданиядаги The Jordan Times, Arab News, The Star каби бир қанча нашрлар Ўзбекистон термаси ҳақида фикр билдириб ўтганини маълум қилган эдик.
Изоҳ (0)