Жорий йилнинг 2 сентябрь куни бутун Ўзбекистон бўйича «Истиқлолимизнинг ёрқин кўзгуси» шиори остида ташкил этилган музейлар ҳафталиги бошланди. Ҳафталик 8 сентябрга қадар давом этади, деб хабар берди «Анҳор».
Ҳафталик давомида барча хоҳловчилар республикадаги музейларга бепул ташриф буюриши мумкин.
«Правда Востока» газетасининг маълум қилишича, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Бадиий академия ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда давлат музейлари, бадиий галерея ва уй-музейларда очиқ эшиклар куни ташкил этилади.
Ҳафталик доирасида турли танловлар, концертлар, олимлар ҳамда тасвирий ва халқ амалий санъати вакиллари билан учрашувлар, турли мавзудаги маърузалар, мастер-класс кабилар ўтказилиши режалаштирилган.
Хабар берилганидек, ҳозирда барча давлат музейлари ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари болалар ва уларнинг ота-оналарига бепул хизмат кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)