Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича нуфузли ФИДЕ Гран-присининг сўнгги босқичида Ўзбекистон вакили Нафиса Мўминова 28 август куни россиялик Татьяна Косинцева билан муросага келди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Нафисанинг қора доналарда ўйнагани ва рейтингда рақибасининг юқорироқда жойлашгани инобатга олинса, бу ёмон натижа эмас.
4-тур натижалари:
Конеру — Хоу Ифан: 0-1
Чжу Венжун — Даниелян: 1-0
Жу Чен — Батчимег: 0-1
Ушенина — Лъами: 1-0
Чжао Ксю — Харика ҳамда Косинцева — Нафиса Мўминова партияларида дуранг қайд этилди.
4-турдан кейинги вазият:
1. Чжу Венжун — 3,5;
2-5. Харика, Ушенина, Хоу Ифан, Батчимег — 3 тадан
6. Косинцева — 2,5
7. Чжао Ксю — 2
8-9. Конеру, Даниелян — 1,5 тадан
10. Нафиса Мўминова — 1
11-12. Жу Чен, Лъами — 0.
Изоҳ (0)