Samsung компаниясининг янги планшетофони Galaxy Note 4’нинг тақдимотига ҳам саноқли кунлар қолди. Galaxy Note 3 ўтган йил тақдим этилган бўлиб, икки ой ичида 10 миллион дона сотилган эди. Янги Galaxy Note 4 унинг кўрсаткичларини янгилай оладими!?
Шу билан бирга Samsung компаниясининг иккинчи чоракдаги даромади ҳам анчагина пасайди. Galaxy S5 флагман смартфони нисбатан оммалашмади. Шу боис Phonearena.com сайти «Galaxy Note 4 планшетофони Samsung компаниясига Galaxy S5’дан кўра кўпроқ фойда келтирадими?» деб номланган ижтимоий сўров ўтказди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Сўровнома натижаларига кўра, 88 фоиз – 3739 нафар киши Galaxy Note 4 планшетофони Samsung’га Galaxy S5’дан кўра кўпроқ фойда келтиришига ишонган. Қолган 510 нафар, 12 фоиз киши эса бундай бўлмаслигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Samsung компанияси янги Galaxy Note 4’нинг реклама ишларини бошлаб юборди. Шунингдек, Galaxy Note фойдаланувчилари ҳам ушбу гаджетни мақтаб видео-роликлар тақдим этишмоқда.
Изоҳ (0)