2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарори билан Буритош Мустафаев Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Олий Мажлис Сенати қарори билан Буритош Мустафаев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. Собиров Сенатнинг мазкур қарори қабул қилинган кундан, яъни 29 августдан эътиборан кучга киришини маълум қилди.
Изоҳ (0)