Россиянинг Челябинск шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида яна бир ўзбекистонлик спортчи ўз иштирокини якунлади. 73 килограмм вазн тоифасидаги Ўзбекистоннинг иккинчи вакили Сарвар Шомуродов ҳам учинчи беллашувида мағлубиятга учради, деб маълум қилди «Olamsport».
Дастлаб туркманистонлик Қосим Популовни мағлуб этган Сарвар иккинчи даврада черногориялик Седрик Бессини таслим этди. Бироқ учинчи беллашувида БАА вакили Виктор Сквортовга ютқазиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 27 август куни 73 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Мирали Шарипов ҳам учинчи баҳсида мағлубият аламини тотиб кўрган эди.
Изоҳ (0)