Ҳар йили Ўзбекистон Давлат бюджетининг 60 фоизи соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларни ривожлантириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Ботирова маълумотига таяниб, «Кун» хабар берди.
Манбада келтирилишича, ўтган 23 йил давомида Ўзбекистонда 1500 дан зиёд замонавий спорт объектлари қурилган. 2000 йилдагига нисбатан туғма нуқсон (аномалия) билан туғилиш 1,8 баробар камайган.
Ўзбекистон ёш авлод саломатлиги йўлида энг кўп ғамхўрлик кўрсатаётган давлатлар ўнталигига ҳам кирган.
Шунингдек, шу йўналишда Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 1 августдаги қарори билан 2014—2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш борасидаги Давлат дастури тасдиқланган. Дастур 40 та лойиҳани қамраб, унинг ижросига 205,3 миллиард сўм ҳамда 206,4 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилиши мўлжалланган.
Изоҳ (0)