Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия Федерациясининг Волгоград вилояти бўйича тергов қўмитаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси Дилором Матёқубовага нисбатан ҳукм чиқарди, дея хабар берди «Анҳор».

Фото: anhor.uz

Фото: anhor.uz

Аниқланишича, 2014 йил январида оғир оилавий вазият ва ўз қариндошларидан ҳомиладорлигини яшириш зарурияти туфайли, аёл боласини дунёга келиши билан бегоналарга сотиб юборишга қарор қилади.

Март ойида ўғли туғилгач, ўз танишлари орқали харидор қидира бошлайди. Бир ярим ойдан сўнг полициянинг тезкор ходимлари харидор сифатида келиб, чақалоқни «сотиб олади».

Фарзандини 35 минг рублга пуллаганидан икки ой ўтиб, Матёқубова ҳибсга олинди. Суд аёлни уч йилга озодликдан маҳрум қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар