Шу кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли ФИДЕ Гран-присининг сўнгги босқичи давом этмоқда. Кеча ўтказилган иккинчи тур учрашувида Нафиса мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди, деб хабар берди «Olamsport».
Қора доналарда ҳиндистонлик Харика Дронавалли билан ҳисоб-китоб қилган Мўминова кетма-кет иккинчи мағлубиятини тан олди. Иккинчи турдан сўнг, Дронаваллида икки ғалаба, Мўминовада эса, аксинча, икки мағлубият бор.
Эслатиб ўтамиз, дунёнинг кучли 12 нафар гроссмейстери ўзаро дона сураётган мусобақанинг илк турида Ўзбекистондаги ягона аёл гроссмейстер Нафиса Мўминова хитойлик Хоу Ифанга имкониятни бой берган эди.
Изоҳ (0)