Бугун Украина президенти Пётр Порошенко Минскда ўтказиладиган Украина — Европа Иттифоқи — «Евросиё учлиги» учрашуви вақтида Белоруссия президенти Александр Лукашенко билан кўришади. Бу учрашув тадбирларнинг тахминий дастуридан жой олган, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Порошенконинг Лукашенко билан учрашуви «Дворец Независимости» («Мустақиллик саройи») да ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, мазкур саройда Украина раҳбари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан ҳам кўришади.
Тадбирнинг расмий қисми ҳам бугун бўлиб ўтади. Унда давлатлар раҳбарлари ва Европа Иттифоқининг халқаро муносабатлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кэтрин Эштон иштирок этади. Ундан сўнг, давлатлар раҳбарларининг ОАВлари билан учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Кеча Россия президенти матбуот котиби Порошенконинг Путин билан учрашиши ҳақида айтиб ўтган бўлса-да, мазкур учрашув ҳозирча тадбирлар дастурига киритилмаган. Бироқ, берилган маълумотларга кўра, дастурга ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Изоҳ (0)