Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳридаги шахмат бўйича нуфузли ФИДЕ Гран-присининг сўнгги босқичини Ўзбекистоннинг ягона аёл гроссмейстери Нафиса Мўминова мағлубият билан бошлади, деб хабар берди «Olamsport».
Ўзбекистонлик гроссмейстер илк турда оқ доналарда ўйнашига қарамай, собиқ жаҳон чемпиони хитойлик Хоу Ифанга имкониятни бой берди. Бугун ўтказиладиган иккинчи тур учрашувида Нафиса қора доналарда Харика Дронавалли билан ҳисоб-китоб қилади. Ҳиндистонлик шахматчи кеча илк турда қора донада ўйнашига қарамай, руминиялик дугонаси Алина Лъамини таслим этди.
Биринчи тур натижалари:
Жу Чен (Хитой, 2461) — Жао Ксю (Хитой, 2508): 0:1
Жу Венжун (Хитой, 2559) — Анна Ушенина (Украина, 2487): 0,5:0,5
Элина Даниелян (Арманистон, 2490) — Татьяна Косинцева (Россия, 2494): 0,5:0,5
Тувшинтугс Батчимег (Мўғулистон, 2346) — Хампи Конеру (Ҳиндистон, 2598): 1:0
Алина Лъами (Руминия, 2446) — Харика Дронавалли (Ҳиндистон, 2521): 0:1
Нафиса Мўминова (Ўзбекистон, 2315) — Хоу Ифан (Хитой, 2661): 0:1
Эслатиб ўтамиз, кеча Шаржада ФИДЕ Гран-присининг сўнгги босқичи бошланиб, матбуот анжумани ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)