Юқори хусусиятларга эга LG G3 смартфонининг арзонроқ версияси – LG G3 Stylus’нинг Жанубий Кореяда тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
LG G3 Stylus 5,5 дюйм 540×960 пикселли дисплейга эга, LG G3 смартфонида эса 1440×2560 пикселли дисплей ўрнатилган эди. Шунингдек, LG G3 дисплейи QHD бўлиб, LG G3 Stylus’да эса qHD дисплей ўрнатилган. Фақатгина «Q» ва «q» орасида шунча пиксель фарқ бор :)
LG G3 Stylus смартфони 1,3 ГГц частотали процессор, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира, 1,3 олд ва 13 мегапикселли орқа камера, 3000 мА·соат қувватга эга батарея, Android 4.4.2 KitKat операцион тизимига эга. Албатта, ушбу хусусиятлар LG G3 смартфонининг хусусиятларидан пастроқ.
LG G3 Stylus смартфони икки дастурни бир экранда ишатиш функцияси – Dual Window, смартфонда ёзишни ўргатадиган ва хатоларни 75 фоизга қисқартира оладиган – Smart Keyboard, Touch and Shoot каби функцияларга эга бўлади.
Кейинги ойдан LG G3 Stylus’нинг сотуви Бразилияда бошланади. Кейин эса Осиё, Яқин Шарқ, Африка ҳамда МДҲ давлатларида ҳам ушбу смартфон сотила бошланади. Унинг қора, оқ ва тилла рангли турлари сотувда бўлиши хабар қилинган. Бироқ нархи қанча бўлиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда LG G3 смартфони 17 август ҳолатига кўра 1 800 000 сўмдан сотилмоқда.