Испания чемпионати 1-туридан ўрин олган «Реал» — «Кордоба» учрашуви ўз ниҳоясига етди ва унда «Қироллик клуби» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
Биринчи бўлимнинг 30-дақиқасига келиб, Бензема Тони Крооснинг узатмасидан сўнг, Хуан Карлос қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди — 1:0.
Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Криштиану Роналду ҳам жамоасининг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди — 2:0.
Шу тариқа Испания Примераси стартини мадридликлар ишончли ғалаба билан бошлади.
Испания чемпионати, 1-тур
«Реал Мадрид» — «Кордоба»: 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 — 30 Бензема, 2:0 — 90 Роналду.
«Реал Мадрид»: Касильяс, Арбелоа (Карвахаль, 73), Рамос, Пепе, Марсело, Хамес (Иско, 72), Бэйл, Кроос, Модрич, Бензема (Хедира, 76), Роналду.
«Кордоба»: Хуан Карлос, Пантич, Пинильос (Картабия, 46), Иньиго Лопес, Гунино, Лопес Гарай, Ф. Росси, Лопес Сильва, Х. Креспо, Матос (Фидел, 62), Хавенар (Хиско, 67).
Огоҳлантиришлар: Пинильос (18), Лопес Гарай (59), Бензема (72).
Изоҳ (0)