Бугун Россиянинг Челябинск шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. 31 августга қадар давом этадиган чемпионатда шахсий ҳисобда 14 та, жамоавий йўналишда иккита медаллар жамланмаси ўйналади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Йилнинг нуфузли мусобақасида 110 давлатдан 388 нафар эркак, 251 аёл дзюдочилар татамига чиқади. Улар қаторида тўлиқ таркибдаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам бор. Андрей Штурбабин бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик дзюдочилар сўнгги йиғинни Чирчиқ шаҳрида ўтказади.
Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ҳамда таниқли актёр Жейсон Стэтхэм иштирок этади.
Изоҳ (0)