Бугун соат 10:00 дан Наманган шаҳрининг марказий истироҳат боғида анъанавий тарзда 54-маротаба нишонланаётган гуллар байрами бошланди. Байрам икки кун давом этади. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар бермоқда.
Бугунги байрамда вилоят ва шаҳар ҳокими иштирок этиб, вилоят аҳолисига катта байрам концерти туҳфа этилди.
Ёшлар марказида ногирон болалар учун хайрия концерти ҳам бўлиб ўтди. Байрамнинг фахрий меҳмони сифатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ҳам иштирок этмоқда.
Бугун кечки пайт Наманган вилоятининг Уйчи туманида Сардор Раҳимхон Наманган бўйлаб олти кунлик гастрол сафарига якун ясайди.
Изоҳ (0)