Россия либерал-демократик партияси (РЛДП) етакчиси Владимир Жириновский мамлакатда сиёсий партиялар фаолиятини тақиқлаш ва сайлов асосидаги монархияга ўтиш таклифи билан чиқди, деб ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.
Жириновский «Селигер» номли бутунроссия ёшлар форумида «Демократия бизни хароб қилади. Бизда демократия экан, судралишда давом этамиз. Судралиш эмас, одимлаш учун демократияни четга суриб, мамлакатни империя шаклида бошқаришга ўтиш керак», — деб айтди.
Демократия ва кўп партиявийлик кучсиз давлатларда ўрнатилишини таъкидлаган РЛДП етакчиси барча партияларни тақиқлаб, 5000—6000 киши қатнашадиган сайловга асосланган монархияга ўтиш кераклигини қайд этди: «Энг яхшилар йиғилиб, императорни сайлайди!»
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Владимир Жириновский Россиянинг уч рангли байроғини қора, сариқ ва оқ рангли империя байроғига, миллий мадҳияни эса «Боже, саря храни» («Худо, подшоҳни асра») қўшиғига ўзгартириш, Путинга «Олий ҳукмдор» унвонини бериш ташаббуси билан чиққан эди.
Изоҳ (0)