Ҳиндистонлик шифокорлар Мадҳя-Прадеш штатида истиқомат қилувчи 62 ёшли Жиоти Кумар организмидан 36 йил аввал вафот этган чақалоқ скелетини чиқариб олди. Шифокорлар бутун дунё бўйича энг узоқ давом этган бачадондан ташқари ҳомилага дуч келганини айтмоқда. Бу борада ўрнатилган аввалги рекорд 18 йилни ташкил этган эди, деб хабар бермоқда «Вести» Inquisitr’га таяниб.
Жиоти Кумар 1978 йил 24 ёшида ҳомиладор бўлади. Шифокорлар аёлни бола бачадондан ташқарида ривожланаётгани учун яшаб кетмаслигини айтиб, огоҳлантиради. Жиоти операциядан қўрқиб, шахсий шифохонага мурожаат қилади. У ерда оғриқдан халос бўлган аёл энди муаммо туғилмаслигига ишонади.
Орадан 36 йил ўтиб, Жиоти қорин соҳасида оғриқ сеза бошлади. Нагпур шаҳридаги Тиббий фанлар институтига мурожаат қилган аёл операцияга розилик билдиради. Натижада бир гуруҳ жарроҳлар аёлнинг танасида қолиб кетиб, бир неча ўн йил аввал ҳалок бўлган чақалоқ скелетини чиқариб олди. Айни дамда Жиоти Кумар ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Тиббий адабиётларни ўрганиб чиққан ҳинд шифокорлари юқоридаги воқеа камдан-кам содир бўлишини аниқлади. Бундан аввал шунга ўхшаш ҳолат Бельгия фуқароси билан юз берган. У туғилмаган фарзандининг қолдиқларини танасида 18 йил мобайнида олиб юрган.
Изоҳ (0)