«Пароль» нашри Google Play маълумотларига асосан Ўзбекистонликлар томонидан энг кўп юклаб олинган бепул дастурлар ўнлигини тақдим этди. Қуйида 21 август ҳолатига кўра тузилган энг юқори ўнлик билан танишишингиз мумкин.
- WhatsApp – лаҳзали хабар алмашиш дастури. Ушбу дастур 500 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 16 896 871 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,4 баллни ташкил этади.
- Viber – бепул хабар алмашиш ва қўнғироқлар дастури. Ушбу дастур 100 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 4 648 972 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,3 баллни ташкил этади.
- Telegram – тезлик ва хавфсизликка катта эътибор қаратилган хабар алмашиш дастури. Ушбу дастур 10 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 755 494 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,1 баллни ташкил этади.
- Одноклассники – «Одноклассники» ижтимоий тармоғининг Android-дастури. Ушбу дастур 10 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 529 967 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,3 баллни ташкил этади.
- Instagram – сурат бўлишиш дастури. Ушбу дастур 100 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 14 094 494 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,6 баллни ташкил этади.
- Skype – видео ва овозли қўнғироқларни амалга ошириш дастури. Ушбу дастур 100 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 4 446 335 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,1 баллни ташкил этади.
- Facebook Messenger – Facebook ижтимоий тармоғи аъзолари учун хабар алмашиш дастури. Ушбу дастур 500 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 7 992 621 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,0 баллни ташкил этади.
- DU Battery Saver & Widgets – унинг бепул туридан фойдалансангиз батареянгиз қувватини 50 фоизгача тежайди. Агар сотиб олинадиган Про версиясидан фойдаланилса батарея қувватини 70 фоизгача тежай олади. Ушбу дастур 50 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 2 720 484 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,5 баллни ташкил этади.
- SHAREit – файлларни тезроқ бошқа қурилмалар билан бўлишиш дастури. У файлларни Bluetooth’дан кўра 40 баробар тезроқ жўната олади. Ушбу дастур 1 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 35 438 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,5 баллни ташкил этади.
- Subway Surfers – метро йўлида югуриб, танга йиғиб юрадиган қаҳрамон ҳақидаги машҳур ўйин. Ҳозирда унинг Лос-Анжелес шаҳридаги версияси ишлаб чиқилган. Ушбу дастур 100 миллион мартадан ортиқ юклаб олинган, 9 38 240 киши томонидан баҳоланган ва унинг рейтинги 4,5 баллни ташкил этади.
Шунингдек, «Энг кўп юклаб олинадиган пуллик Android дастурлари ўнлиги» мақоласи билан ҳам танишишингиз мумкин.
Изоҳ (0)