Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи Шаҳзода ўзининг водийлик соғинган мухлисларига концерт дастурларини тақдим этмоқда, деб хабар берди Popcorn.uz.
20 август куни Андижон вилоятининг марказий стадионида ўтказилган яккахон концерт дастури мухлисларга бир олам қувонч бахш этди.
Май ойида Тошкент шаҳрида етти кунлик шоу-концерт дастурини тақдим этган Шаҳзода мазкур дастур билан вилоятлик мухлисларини ҳам хушнуд этмоқда.
Концерт давомида Шаҳзода ўзининг хит даражасига кўтарилган энг сара ва янги қўшиқларини Андижон аҳлига армуғон этди.
Шунингдек, хонанда ашаддий мухлислари билан самимий суҳбат қуришга ҳам муваффақ бўлди.
Мухлисларнинг соғинчини ҳис қилган Шаҳзода бор меҳр-муҳаббати жо бўлган тароналарини ижро этиб, барчага яхши кайфият улашди.
Кеча Шаҳзоданинг концерт дастури Қўқон шаҳрида давом этди. Бугун эса хонанда Наманган вилоятига йўл олади.
Изоҳ (0)