«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду тўлиқ машғулотларга қайтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
У бир неча кун давомида индивидуал дастур асосида машғулот олиб борди. Аммо жамоанинг сўнгги машғулотларини жамоадошлари билан биргаликда ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи «Атлетико»га қарши кечган Испания Суперкубоги дастлабки учрашувида жароҳат олиб, биринчи бўлимдан кейин майдонни тарк этганди.
Изоҳ (0)