21 август куни Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида сентябрда старт оладиган Осиё ўйинларининг футбол мусобақасига қуръа ташланди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
Унга кўра, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг «Б» гуруҳида Гонконг, Бангладеш ва Афғонистон терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Маълумот учун, мазкур мусобақада терма жамоалар 23 ёшгача бўлган футболчилар билан иштирок этади. Регламентга кўра, терма жамоалар, шунингдек, ёши 23 ёшдан катта бўлган уч нафар футболчини таркибга қўшиб олиш имконига эга.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари футбол мусобақаси 14 сентябрь куни старт олади ва 3 октябргача давом этади.
Изоҳ (0)