Япониянинг Саитама префектурасида истиқомат қилувчи 111 ёшли Сакари Момои расман Гиннесс рекордлари китоби бўйича сайёранинг энг кекса эркаги деб топилди. Бу ҳақда Япониянинг NHK телеканалига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Энг кекса эркак дипломини топшириш маросими чоршанба куни айни дамда Момои ётган Токио тиббий муассасаларидан бирида бўлиб ўтди.
Сакари Момои 1903 йил 5 февраль куни туғилган. Кимё фани ўқитувчиси бўлган Сакари Момои ўз фаолиятини Фукусима ва Саитама префектураларида олиб борган.
У узоқ яшашнинг ҳеч қандай сирини билмаслигини айтиб ўтди. Бироқ тиббий муассаса ходимларининг таъкидлашича, Момои соғлом ҳаёт тарзи юритади ва доим овқатланиб юради.
Энг кекса эркак мақомига Сакари Момои нью-йорклик собиқ энг кекса эркак Александер Имич вафотидан сўнг сазовор бўлди. Маълум қилинишича, Александер Имич Момоидан бир кун аввал дунёга келган.
Маълумот учун, айни дамда ер сайёрасининг энг кекса аёли унвони япониялик Мисао Окавага тегишли бўлиб, у ҳозирда 116 ёшдадир.
Изоҳ (0)