Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган иккинчи ўсмирлар ёзги олимпия ўйинларининг 18 август кунги баҳсларидан сўнг, медаллар жамғариш бўйича ҳамон мезбонлар пешқадамлик қиляпти. Хитой терма жамоаси ҳисобида тўртта олтин, битта кумуш, бешта бронза — жами 10 та медаль бор. Россия ва Венгрия терма жамоалари ҳам ҳозиргача тўрттадан олтин медални қўлга киритди, деб қайд этди «Olamsport».
Шунингдек, АҚШ, Хитой Тайпейи, Қозоғистон, Италия, Польша, Австралия, Жанубий ва Шимолий Корея, Бразилия, Вьетнам, Литва, Туркия, Украина, Буюк Британия, Япония ҳамда Эрон терма жамоалари таркибида ҳам камида бир нафардан олимпиада чемпиони бор.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккита бронза медаль билан 33-ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)