Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида янги Nokia Lumia 930 смартфонининг сотуви бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Смартфонда 5 дюймли ClearBlack AMOLED дисплейи, 2,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 800 процессори, 2 Гб тезкор ва кенгайтириб бўлмайдиган 32 Гб ички хотира, 1,2 мегапикселли олд ва 20 мегапикселли орқа камера, 2420 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.
Метал корпусли Nokia Lumia 930 смартфони Microsoft компаниясининг Windows Phone 8.1 операцион тизимида ишлайдиган илк смартфони ҳисобланади. Унда овозли буйруқларни бажарувчи-ёрдамчи Cortana дастури ўрнатилган. Microsoft бу дастур Apple’нинг Siri дастуридан яхшироқ эканини кўрсатиб реклама ролиги тақдим этган эди.
Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида Lumia 930 смартфони 1 900 000 сўмдан сотилмоқда. Таъкидлаш жоиз, Lumia 930 ҳозирда компаниянинг энг қиммат смартфони ҳисобланади.
10 август ҳолатига кўра Ўзбекистонда сотилаётган энг қиммат смартфонлар ўнлигида Nokia Lumia 930 смартфони iPhone 5s’дан кейин Galaxy S5 смартфони билан бир хил — иккинчи ўринни банд этмоқда.
Смартфоннинг Буюк Британияда ўтказилган тақдимотида уни саккиз юзта картошка ва олма ёрдамида зарядлашгани анча қизиқарли ҳодиса бўлган эди.
Изоҳ (0)