Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган «Пахтакор» — «Машъал» учрашуви 23 август куни ўтказилади, деб қайд этди Stadion.uz.
Аввалроқ ушбу баҳс 22 август куни ўтиши белгилаб қўйилган эди. Бироқ «Пахтакор»нинг олти нафар футболчиси терма жамоа йиғинига жалб этилгани, 20 август куни Бокуда Озарбайжон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши сабабли «Машъал»га қарши ўйин бир кун кеч бўлиб ўтади.
Терма жамоа Тошкентга 21 август куни қайтиб келади. Шу сабабли «Пахтакор» — «Машъал» беллашуви 23 август куни ўтказилади. Ўйин «Пахтакор» стадионида соат 17:00 да бошланади.
Ўша куни Тошкентда «Бунёдкор» ва «Динамо» жамоалари учрашуви ҳам бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)