Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Озарбайжонга қарши ўйинда иштирок этадиган 20 нафар футболчидан иборат якуний таркибни аниқлади. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Озарбайжонга қарши ўйин олдидан 16 август куни Тошкентда машғулотларга киришган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 август куни Бокуга учиб кетади. Миллий терма жамоа бош мураббийи йиғинга дастлаб 23 нафар футбочини таклиф этган эди. Икки кунлик машғулотлардан сўнг, улар орасидан Бокуга учиб кетадиган 20 нафар футболчи аниқланган. Дастлабки рўйхатдан Азамат Исроилов («Олмалиқ»), Диёр Туропов («Олмалиқ») ва Абдумавлон Абдужалилов («Нефтьчи») тушиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 20 август куни Bakcell Arena стадионида бўлиб ўтади. Ўзаро келишувга кўра, учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Бокуга йўл оладиган таркиби:
Дарвозабонлар:
- Элдорбек Суюнов («Насаф»)
- Никита Рибкин («Пахтакор»)
- Егор Кримец («Пахтакор»)
- Бобур Йўлдошев («Локомотив»)
- Даврон Ҳошимов («Пахтакор»)
- Салим Мустафоев («Локомотив»)
- Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
- Шерзод Файзиев («Машъал»)
- Азим Аҳмедов («Навбаҳор»)
- Дилшод Жўраев («Бунёдкор»)
- Фозил Мусаев («Локомотив»)
- Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
- Владимир Козак («Пахтакор»)
- Павел Смоляченко («Нефтьчи»)
- Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
- Фаррух Сайфиев («Насаф»)
- Шаҳзод Нурматов («Металлург»)
- Иван Нагаев («Локомотив»)
- Навруз Олимов («Қизилқум»)
- Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Изоҳ (0)